Ўзбек тилидаги Муқаддас Китоб 2012
⛶Калом, Сешанба, 6 Октябрь 2026
Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга бутун йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди.
Таврот, 1 Шоҳлар 7:12
Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир.
Забур 145:5
Таврот, 1 Шоҳлар 7
| 11 Исроил лашкари Миспахдан чиқиб, Филистларни Байт–Кор деган ернинг этагигача қувиб бориб ўлдирдилар. |
| 12 Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга бутун йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди. |
| 13 Мағлуб бўлган Филистлар Исроил ҳудудига қайтиб ҳужум қилишмади. Шомуил ҳаётлигида Исроил халқи Филистларга ҳужум қилганда, Эгамиз мадад бериб турди. |
Забур 145
|
4
Улар жон бергач, тупроққа қайтар, Ўша ондаёқ уларнинг режаси йўққа чиқар. |
|
5
Ёқубнинг Худосини мададкорим, деб айтганлар бахтлидир, Ўзларининг Эгаси Худодан умид қилганлар бахтлидир. |
|
6
Ҳа, Ёқубнинг Худоси Осмону ерни ҳамда денгизни яратган. Денгизу ундаги ҳамма жонзотни У яратган, У то абад содиқ бўлиб қолади, |